Ўзбекистон | 21:35 / 05.06.2018
68684
3 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йили учун қабул квотаси белгиланди — Президент қарори

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президентининг «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, аниқ йўналиш ва мутахассисликлар бўйича тайёргарликка эга бўлган олий таълим муассасалари битирувчиларига нисбатан истиқболга мўлжалланган талаб-эҳтиёж, шунингдек, битирувчиларнинг танланган мутахассислик бўйича ишга жойлашуви мониторинги маълумотлари асосида 2018/2019 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари шакллантирилди.

2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота:

- бакалаврлар учун 69.200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 17.654 нафар ва тўлов-контракт асосида – 51.546 нафар;

- магистрлар учун 5.903 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1.552 нафар ва тўлов-контракт асосида – 4.351нафар;

- махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар учун 11.765 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 11.750 нафар этиб белгилансин.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида «Мактабгача таълим» бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига ўқишга қабул қилишни қайтадан тиклаш ҳақидаги таклифига розилик берилмоқда.

Белгиланмоқдаки:

  • олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларига умумий қабул квота республика олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили учун тасдиқланган умумий қабул квотасининг 30 фоизигача бўлган миқдорида белгиланади;
  • олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
  • олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кам бўлмаган миқдорида белгиланади.

Мавзуга оид