Ўзбекистон | 08:22 / 12.09.2023
45540
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар учун яна бир қатор енгилликлар берилмоқда

Давлат қабул комиссияси қарори билан суперконтракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди.

Фото: Kun.uz

2023-2024-ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, қуйидагиларга:

талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти;

рўйхатдан ўтишда танланган 2-, 3-, 4- ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган бали танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилади.

Бунда, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади.

Белгиланган тартибга кўра, кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Мавзуга оид