Аваков Донбасс қандай қилиб Украинага қайтарилишини айтди
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг маълум қилишича, Донбасс Украина томонига полиция амалиёти давомида қайтарилади. Бу ҳақда вазир мамлакат ИИВнинг фейсбукдаги трансляцияси давомида айтиб ўтди.
Аваковнинг сўзларига кўра, минтақанинг Украина таркибига қайтарилиши жараёни оддий эмас, бу мураккаб амалиёт бўлади, бироқ ҳарбий эмас. У ўз ичига бир нечта компонентларни қамраб олади.
«Бу, катта эҳтимол билан, қуролли кучларни қўлламаган ҳолда ўтказилувчи полиция амалиёти бўлади», - дея маълум қилди Аваков.
Унинг таъкидлашича, бундай амалиётни амалга ошириш учун БМТнинг 2 минг нафар тинчликпарвари етарли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО собиқ бош котиби Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳақида ўз фикрини айтганди.
Мавзуга оид
18:35 / 12.01.2025
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
16:58 / 12.01.2025
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
10:14 / 12.01.2025
Фото: Киевга етказилган шимолий кореялик асирлар
15:44 / 11.01.2025