Футболга сиёсат аралашганда. Карлуш Кейруш ФИФАга илтимос билан чиқди
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)ни экипировка ишлаб чиқарувчи таниқли корхона билан бир қарорга келишга чақирди. Бу Эрон жамоасига эълон қилинган бойкот туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Эроннинг Press TV телеканали.
«Ўйинчилар ўзларининг спорт либосларига ўрганиб қолишган, ҳамда уни шундай муҳим ўйинлардан бир ҳафта аввал ўзгартириш умуман нотўғри нарсадир. Биз ФИФАни бу масалада бизга ёрдам беришга чақирамиз», - дея маълум қилган мутахассис.
АҚШга тегишли бўлган спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи таниқли корхона Қўшма Штатларнинг Эронга қарши санкциялари режими кучайтирилгани сабабли ушбу давлат миллий термаси билан ҳамкорликни тўхтатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида ЖЧ-2018 кўрсатилмаслиги мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
15:32 / 20.12.2024