Жамият | 14:50 / 08.06.2018
24345
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқароси Бодрумда осилган ҳолда топилди

Туркиянинг Бодрум шаҳрида Ўзбекисон фуқароси дорга осиғлик ҳолда топилди. Бу ҳақда rusturkey.com хабар тарқатган.

Жасад Гюмюшлюк пляжи ҳудудида, соҳил чизиғидан 20 метр масофада дарахтда осиғлиқ ҳолда топилган.

Карахт ҳолатга тушган туристлар маҳаллий аҳолини ёрдамга чақиришган, кейин воқеа жойига тиббиёт ходимлари ва полициячилар етиб келишган. Дастлабки текширувларга кўра, марҳум уни топиб олишларидан бир неча соат олдин ўлдирилган.

Фото: rusturkey.com

Текширувлар натижаларига кўра, у Ўзбекистон фуқароси, 32 ёшли Шуҳратбек Расулов экани аниқланган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. 

Марҳумнинг жасади Муғла вилоятидаги ўликхонага олиб кетилган, полиция ушбу ҳодиса юзасидан текширувларни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид