Олий суд гувоҳларни ташқи қиёфани ўзгартириш орқали ҳимоя қилишни таклиф этмоқда
Олий суд гувоҳларни ташқи қиёфани ўзгартириш орқали ҳимоя қилишни таклиф қилмоқда, бу «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноий жараённинг бошқа иштирокчилари ҳимояси тўғрисида»ги қонун лойиҳасидан келиб чиқади.
Шахсларни ҳимоя қилиш усуллари орасида ҳимояланаётган шахс ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, ҳимояланаётган шахс ҳақидаги ахборотдан фойдаланишни чеклаш, ташқи кўринишини ўзгартириш ва бошқалар бор.
Ҳимояланаётган шахс ҳақидаги шахсий маълумотлар махфийлигини таъминлаш - ушбу шахс ҳақидаги ахборотни давлат ва бошқа ахборот-маълумотнома фондларидан операторларда бўлган маълумотни беришга тақиқ қўйиш, телефони абонент рақамини ва унинг автомобиль рақамини ўзгартириш.
Бундан ташқари, у ерда кўрсатилишича, алоҳида ҳолатларда, ҳимояланаётган шахснинг хавфсизлигини бошқа чоралар билан таъминлаш имконсиз бўлганида, унинг аризаси ёки розилиги билан ташқи қиёфаси асл кўринишидан сезиларли даражадаги фарқни таъминлаш орқали ўзгартирилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:49 / 06.12.2024
Олий суд: 10 ойда 4 934 киши суд залида қамоқдан озод қилинди
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
18:23 / 26.08.2024