Жаҳон | 11:37 / 15.06.2018
6507
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси 85 млрд долларлик харидни амалга оширди

Фото: Getty Images /Ulrich Baumgarten

Жаҳондаги энг йирик телекоммуникация компанияси AT&T Time Warner медиакорпорациясини 85 млрд долларга сотиб олиш бўйича келишув якунига етказилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда CNN компания баёнотига асосан хабар бермоқда.

AT&T бош директори Рандалл Стивенсоннинг ваъда беришича, компания «медиа ва кўнгилочар соҳа ишига доир янги ёндашувни» танлайди.

АҚШ федерал суди икки кун аввал AT&T Time Warner’ни харид қилиши мумкин экани ҳақида қарор чиқарди. Округ судьяси Ричард Леоннинг ўз қарорида маълум қилишича, АҚШ Адлия вазирлиги икки медиагигантнинг бирлашиши Америка монополияга қарши қонунчилигига зид эканини исботлай олмаган.

Мавзуга оид