Фойдаланувчи Excel дастурининг 17 миллиарддан кўпроқ катагини тўлғазиб чиқди
Twitter’да Golem ота тахаллуси остида қайд қилинган фойдаланувчи жадваллар билан ишлашга мўлжалланган Microsoft Excel дастурининг барча – 17 млрд 179 млн 869 минг 184 та катагини тўлдириб чиқди. У буни амалга ошириш учун 2 йил вақт сарфлаган.
Фойдаланувчининг айтишича, у барча катакларни махсус скрипт (дастур) қўлламаган ҳолда қўлда тўлғазиб чиққан. Фойдаланувчи бунинг учун барча устунлар ва қаторларни рақамлаб чиққан, сўнгра уларнинг қийматларини кўпайтириб, мос катакка киритган. Хабаровсклик блогернинг хабарда маълум қилишича, у буни “шунчаки қизиқиш” сабабли амалга оширган.
Натижада у яратган файл 200 мегабайтдан каттароқ чиққан ва уни очиш учун нақ 10 дақиқа кутиш керак бўлади.
Excel дастурида ҳаммаси бўлиб 1048576 та қатор ва 16384 та устун мавжуд.
Мавзуга оид
17:20 / 10.12.2024
Билл Гейтс миллиардер бўлишда ёрдам берган болалигидаги одати ҳақида айтиб берди
19:15 / 03.12.2024
Британия Microsoftʼга қарши 1,27 млрд долларлик антимонополия даъвосини киритди
18:24 / 28.11.2024
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
00:49 / 30.10.2024