Жаҳон | 11:13 / 18.06.2018
8570
1 дақиқада ўқилади

Мелания Трамп турмуш ўртоғининг миграция сиёсатини танқид остига олди

Фото: The Huffington Post

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп турмуш ўртоғи – АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг миграция сиёсатини танқид остига олди.

CNN’нинг маълум қилишича, Мелания Трамп вакилининг таъкидлашича, биринчи хоним ноқонуний муҳожирлар фарзандларини ўз оилаларидан айиришаётганига “хотиржам қарай олмайди”. Меланиянинг фикрича, АҚШ ҳамма нафақат қонунга, балки “қалб амрига” амал қилувчи давлат бўлиши лозим.

Биринчи хонимнинг айтишича, АҚШ ҳукумати муваффақиятли миграция ислоҳотини ўтказишга эришмоғи лозим. 

Аввалроқ АҚШда ноқонуний муҳожирларнинг 2 мингга яқин фарзанди ўз оилаларидан айрилганлиги ҳақида маълум қилинганди. 

Мавзуга оид