Жаҳон | 23:40 / 19.06.2018
5407
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ қатор мамлакатларда виза сиёсатини кучайтириши мумкин

Фото: РИА Новости

Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳукумати реадмиссия масалалари бўйича етарлича ҳамкорлик қилмаётган мамлакатларда виза бериш қоидаларини кучайтиришни кўзда тутувчи виза кодекси ислоҳотига доир музокараларга старт берди. ЕИ Кенгаши матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Сешанба куни ЕИ мамлакатлари вакиллари Кенгаш номидан виза кодексига тузатиш киритишга доир музокаралар мандатини маъқуллашди. Мазкур қарор асосида Кенгаш Европа парламенти билан музокараларга киришади. 

"Янгиланган тартиб-қоидалар ЕИ виза сиёсатини модернизациялаш, хавфсизликни ошириш ва миграцион чақириқларга реакциянинг мавжуд жиҳозларини кенгайтириш имконини беради", - дейилади хабарда.

Комиссия учинчи мамлакатларда реадмиссия масалалари бўйича ҳамкорликни мунтазам баҳолаб боради. Мамлакат ҳамкорлик қилмай қўйган ҳолатларда комиссия Кенгашга виза чекловларини қўллашга доир аниқ қарор қабул қилишни таклиф этади.

Мавзуга оид