Жаҳон | 22:02 / 20.06.2018
32055
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти ўз чизмалари асосида пойга машинасини йиғди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўз чизмалари асосида пойга машинасини йиғди. Бердимухамедовнинг бу машинани яратиш устида ишлаш жараёни видеода қайд қилинган.

Маълум қилинишича, Бердимухамедов 19 июнда ўғли Сардор билан Автомобил спорти марказига ташриф буюриб, у ерда ўз чизмалари асосида тезкор спорт йўлтанламасини ўз қўллари билан йиғган ва унинг имкониятларини синовдан ўтказган. 

Жумладан, Бердимухамедов машинани ишончлироқ қилиш учун унинг каркасини кучайтиришга кўрсатма берган, баъзи қисмларини бошқатдан ўрнатган ва ўзгартирган. Автомобил хаёллаб ўтирилмай, шу заҳотиёқ синовдан ўтказилган: Бердимухамедовнинг ўзи машинани бошқарган, унинг ўғли унга штурманлик қилган. Ота-бола машинада Қорақум томон йўл олишган. 

Май ойида Бердимухамедов пойга машинасида профессионал пойгачи билан беллашиб, уни доғда қолдира олганди. 2015 йил августда Туркманистон президенти “Альфа-Ромео-2015” пойгасида ғалабага эришган.

Мавзуга оид