Халқаро армия ўйинларига тайёргарлик бошланди
Чирчиқ гарнизонида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобил назорати (ҲАН) инспекцияси томонидан август ойида ўтказиладиган Халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақасида иштирок этувчи жамоа пухта тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Тайёргарлик дастури доирасида хайрли ишга қўл урилди - ҲАН инспекцияси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди.
Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҲАН ходимлари билан ўқув йиғини ташкил этилди. Унда истиқболдаги режалар, ҳарбий автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш чоралари, бартараф этилиши керак бўлган камчиликлар ҳамда АрМИ-2018 доирасида ўтказиладиган “Йўл патрули” ҳалқаро мусобақасига тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ бўлган масалаларга доир вазифалар белгиланди.
Йиғиндан сўнг “Чирчиқ” полигонида “Йўл патрули” мусобақаси иштирокчилари саралаш синовларидан ўтказилди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, энг кўп балл жамғарган капитан Дилшод Тошпўлатов, сержантлар Абдулла Ҳакимов, Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев ва Аваз Ёқубов (техник назоратчи Икром Алимов) нуфузли мусобақада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларга Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
09:30 / 07.12.2024
Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган фуқаро қутқарилди
20:16 / 06.12.2024
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб келганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024