Терешкова Остона шаҳрини Назарбоев номи билан аташни таклиф қилди
Илк космонавт-аёл, Россия давлат думаси депутати Валентина Терешкова қозоғистонликларни пойтахт куни билан табриклади ва Остона шаҳрини мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев номи билан аташни таклиф қилди.
«Гўзал Остона шаҳри аҳолиси ва барча қозоғистонликларни ажойиб сана – шаҳарнинг 20 йиллиги билан табриклайман. Нурсултон Назарбоев қурган бу шаҳарни Остона деб эмас, балки президентингиз номи билан аташ керак деб ўйлайман», — деди Терешкова.
2016 йилда қозоғистонлик депутатлар пойтахт номини Қозоғистон президенти шарафига «Нурсултон» ёки «Назарбоев» деб аташни таклиф қилишганди. Бироқ давлат раҳбари бу ғояни рад этганди.
«2017 йил мартида парламент депутатлари яна пойтахт номини мамлакат раҳбари номи билан аташ масаласини кўтариб чиқишган, аммо бу сафар ҳам бу таклиф рад этилганди», деб ёзади Sputnik Қозоғистон.
Мавзуга оид
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024