Фан-техника | 12:10 / 10.07.2018
8938
10 дақиқада ўқилади

Microsoft сотиб олган хизмат ва компанияларга нима бўлди?

Фото: Reuters

Skype, Nokia ва GitHub хариди фонида бошқа компаниялар тақдирини ёдга оламиз.

4 июнь куни Microsoft кодни сақлаш ва биргаликда дастурлар устида ишлаш учун мўлжалланган машҳур сервис GitHub’ни сотиб олганини расмий равишда эълон қилди. Кам учрайдиган вазият – компания ҳатто келишув суммасини ҳам ошкор этди: у 7,5 миллард долларга тенг.

Дастур ишлаб чиқарувчилари орасида улар томонидан яратилган дастурларни сақлаш учун сервиснинг олтин стандартига GitHub’нинг келажакдаги тақдири борасида хавотир пайдо бўла бошлади. GitHub код очиқ ҳолда ишлатилганида уни бепул сақлаш – яъни open-source (очиқ манба) тамойилига риоя қиларди. Келишувдан кейин  сервисни тарк этадиган асосчилардан бири Крис Вонстретнинг ўрнига келадиган янги раҳбар Нат Фридман очиқ манба тамойилини қўллаб-қувватлайди, деган фикр мавжуд. Microsoft тарихида компания очиқ манбаа дастур ишлаб чиқарувчиларига зуғум ўтказган ҳолатлар кам эмас. Масалан, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи SCO ҳамда  Linux’даги қурилмалар, масалан IBM, Novell ва Daimler Chrysler каби турли компаниялар ўртасидаги суд можаросини яширинча молиялаштирган.

Ўзининг қирқ йилдан ортиқ тарихи давомида Microsoft икки юздан ортиқ компания ва сервисларни харид қилган. Бироқ кўпинча бундан кейин уларнинг маҳсулоти фойдаланувчилар учун яхши бўлмаган томонга ўзгаргани танқид қилинган. Корпорация томонидан Nokia, Skype, LinkedIn, Hotmail ва бошқа компаниялар сотиб олингач, уларга нима бўлганини ёдга оламиз.

Илк харид қилинган компаниялар

Microsoft томонидан илк сотиб олинган компания Forethought бўлган. У тақдимотларни яратиш ва ўтказишни ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Кейинчалик Power Point номи билан машҳур бўлди. Microsoft  Forethought учун 14 миллион доллар тўлаган.

1997 йилда рэдмондлик корпорация Hotmail сервисини ярим миллиард долларга харид қилди. Дастлаб у MSN сервисига бирлаштирилди, ҳозир эса у Windows Live’нинг бир қисми саналади.

Фото: Hotmail
Hotmail’нинг Microsoft’гача бўлган тарихи

2000 йилда Microsoft ўша давр учун яна бир йирик битимни имзолади. Visio компаниясини 1,3 миллиард долларга сотиб олди. У блок-чизма ва диаграммаларни яратиш учун Visio номли иловани яратиш билан шуғулланган. Бу маҳсулот Office  пакети таркибида Microsoft’га ҳозирги кунга қадар миллионлаб доллар келтиради.

Visio 2018 йилда қандай кўринишда?

 

Фото: Visio ​​​​​​

Navision  компанияси 2001 йилда Microsoft’нинг навбатдаги йирик харидига айланди. У бизнес-ҳисоб юритиш тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Айнан шу соҳада қўлга киритилган Great Plains Software билан ягона Microsoft Dynamics номи остида бирлаштирилди. Microsoft фикрига кўра, секторда йирик компанияларни зудлик билан қўлга киритилиши корпоратив дастурий таъминотда етакчиликка олиб бориши керак эди. Бунинг учун компания 3 миллиард доллар сармоя қилди, бироқ натижада омадсизликка учради. Бозор рақобатчилар Salesforce ҳамда Oracle томонидан бўлиб олинди.

2007 йилда Microsoft ўша йил учун рекорд кўрсаткич – 6,3 миллиард долларга aQuantive реклама компаниясини харид қилиш бўйича келишувни амалга оширди. Сотиб олингунига қадар компания дунё реклама агентликлари орасида 14-ўринни эгаллаган ва digital-реклама соҳасида бир неча шўъба фирмаларга эгалик қилган. aQuantive ёрдамида Microsoft интернет-реклама бозорида Google билан рақобатлашишни истади, бироқ хатога йўл қўйди ва бир неча йилдан сўнг 6,2 миллард – келишувнинг деярли барча суммаси чиқимга айланди.

Skype

2011 йилда Microsoft видеоқўнғироқлар сервисини 8,5 миллиард долларга сотиб олди. Яна бир марта келишув ҳажми бўйича рекорд қўйди. Харид вақтида компания ўз соҳасида монополиячи эди: кимдир интернет орқали қўнғироқ қилмоқчи бўлса, бунинг учун Skype’дан фойдаланарди.

Фото: Skype​​​​​​
Skype’нинг 2013 йилда биринчи қайта дизайнлаштиришгача бўлган интерфейси

Microsoft томонидан харид сервисга салбий таъсир кўрсатди: корпорация уни Xbox ва Live Messenger каби сервисларига бирлаштирди. Windows 8 учун мавжуд бўлганлардан ташқари бошқа мижозларни йўлга қўйди. Skype’да

2014 йилда Microsoft сервисни илк марта қайта дизайнлаштирди: гуруҳ чатлари бепул бўлди, матнли хабарлар интерфейси ўзгартирилди ва контекст менюсига Bing қидирув тизими қўшилди.

Фото: Skype​​​​​​
Skype’нинг 2014 йилда қайта дизайнлаштиришдан кейинги кўриниши

2017 йилда Microsoft Skype’ни яна бир марта қайта дизайнлаштирди. “Тарих”га эга мессенжерга айланди. Интерфейс устида қайта ишланди ва бу сафар ёрқин элементлар қўшилди. Янгиланиш фақат мобил иловаларга тегишли эди.

Фойдаланувчилар ва ҳамжамият томонидан билдирилган танқидларга қарамай, Microsoft томонидан мессенжер сотиб олингач, у ўсишни давом эттирди. 2013 йилда бир вақтнинг ўзида 50 миллион фойдаланувчилар ва савдо   икки миллиард долларлик даражага етди. Сўнгги йилларда сервис корпоратив мулоқотнинг асосий стандартларидан бирига айланди.

Фото: Skype​​​​​​
Skype’нинг янги дизайни десктоп версиядаги превью-матн

Nokia

2013 йилда Microsoft Nokia’нинг мобил йўналишини 5,4 миллиард еврога сотиб олди. Корпорация фин компаниясининг патент ва брендларидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Nokia компаниясининг 32 минг нафар ходими Microsoft штатига ўтди.

Фото: Microsoft​​​​​​
Windows Phone’даги Microsoft Lumia 950. CNet сурати

Матбуотда у ҳозирга қадар IT-бизнеснинг энг ёмон битими ҳисобланади.Apple ва Google’дан ортда қолмаслик мақсадида Microsoft ўз кучи билан смартфон ишлаб чиқариш ва Windows Phone’да ўз платформасини илгари суришга қарор қилди. Бироқ у фойдаланувчилар орасида машҳурликка эриша олмади: 2017 йилнинг бошида тизим дунёдаги барча телефонларнинг бор-йўғи 0,1 фоизидагина ўрнатилган.

Мутахассислар Windows Phone вафоти ҳақида гапираётган бир пайтда Microsoft уни қўллаб-қувватлашдан воз кечди. 2016 йилда Америка компанияси Foxconn шўъба корхонасига мобил бизнесни 350 миллион долларга сотиб юборди.

Фото: Nokia ​​​​​​

Ўша вақтнинг ўзидаёқ Nokia ўз бренди остида смартфонларни чиқариш ҳуқуқини қайтариб олди, Хитойнинг HMD-Global компанияси билан келишиб, 2017 йилнинг бошида қурилмани Android’да тақдим этди. Microsoft келишувнинг деярли бутунлай ҳажми миқдорида зарар кўрди ва ҳозирда мобил бизнесга қайтишни режалаштираётгани йўқ.

Mojang

2014 йилда Microsoft’га бош директор Сатья Наделла келганидан сўнг компания томонидан қўлга киритилган сервисларга нисбатан юмшоқ сиёсат қўлланила бошлади. “Қум майдони” жанридаги машҳур ўйин Minecraft ишлаб чиқарувчиси корпорация томонидан 2,5 миллиард долларга сотиб олинди. Mojang ўйин студиясининг барча асосчилари уни дарҳол тарк этишди, бироқ мухлисларга ўйин билан “ҳаммаси яхши бўлади” дея ваъда бердилар.

Фото: Mojang

Ўша вақтдан бошлаб ўйинга доимий равишда янги маълумот ва режимлар қўшиб борилди. Бундан ташқари, компания Minecraft тўғрисидаги фильмни экранлаштириш ҳуқуқини сотди ва ўйинни илгари мавжуд бўлмаган кўплаб бошқа платформаларга чиқариш орқали франшизани ривожлантиришни бошлади.

HockeyApp

2014 йилда Microsoft HockeyApp мобил иловаларини синовдан ўтказиш ва тарқатиш учун мўлжалланган сервисни ҳам сотиб олди. Келишув суммаси номаълумлигича қолди.

Фото: HockeyApp2018
HockeyApp2018 йилда

Microsoft сервисни Visual Studio App Center’га бирлаштирди. Танқидчиларнинг фикрларидан фарқли равишда HockeyApp кўп платформада ишлайдиган ҳолатини сақлаб қолди. У ҳозирда ҳам iOS, macOS, Android ва Windows’да ҳам ишлайди.

Beam/Mixer

2016 йил август ойида Microsoft стриминг ва биргаликда ўйнаш учун мўлжалланган Beam сервисини сотиб олди. У бошқарувни муайян вақтларда ўйинчиларга трансляция орқали бериш имконига эга эди. Харид пайтида компания оммавий синовни эндигина ишга туширганди.

Фото: Beam/Mixer
HockeyApp2018 йилда

Харид қилинганидан сўнг бир йил ўтгач, сервис Mixer номи остида қайта ишга туширилди, Xbox ва Windows экотизимига интеграция қилинди. Унга бир неча янги функциялар қўшилди: масалан, бир вақтнинг ичида тўртта етакчига эга гуруҳ стриминги. Номнинг ўзгартирилиши глобал ишга туширилишда номлашдаги муаммолар билан тушунтирилди. Beam жамоаси эса бутунлай Microsoft’га ўтиб кетди. 2017 йилдан бошлаб сервиснинг тақдири тўғрисида янгиликлар бўлмади.

LinkedIn

LinkedIn’ни 2016 йилда 26,2 миллиард доллар қўлга киритилиши Microsoft компаниясининг ҳозирги кунга қадар энг йирик келишуви саналади. Сатья Наделла у компанияга корпоратив CRM-тизими бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонди.

Фото: LinkedIn

Microsoft LinkedIn’ни ўзининг Microsoft Office каби бошқа сервислари билан интеграция қилишга қарор қилди. Microsoft харид қилганидан икки йил ўтгач сервис деярли ўзгармади.

Мавзуга оид