Спорт | 14:50 / 17.07.2018
8108
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг шахматчи мактаб ўқувчилари Осиёда тенгсиз бўлди

2018 йил 7-15 июль кунлари Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида 7,9,11,13,15 ва17 ёшгача мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг стандарт, рапид ва блиц йуналишлари буйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Биринчиликда 15та давлат вакилларидан тезкор шахмат йўналишида 422, блиц йўналишида 443, стандарт йўналишида 454 ёш ақл идрок соҳиблари ўзаро куч синашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълум қилмоқда.

2018 йилнинг  8 июль куни ниҳоясига етган Тезкор шахмат йўналишида Ўзбекистон вакиллари 4та олтин, 3та кумуш, 4та бронза медалларни қўлга киритиб, Осиё давлатлари ўртасида тенгсиз эканлигини исбот этдилар.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси

9-14 июлда терма жамоа вакиллари Стандарт йўналиши бўйича баҳслар ташкил этилиб, унда ўзбекистонлик спортчилар 7та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медални қўлга киритди. Ушбу йўналишда ҳам спортчилар жамоавий ҳисобда 1-ўринни эгаллади.

14 июль куни Чемпионатнинг Блиц йўналиши ниҳоясига етди. Бу йўналишда ҳам ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш этдилар. Натижаларга кўра, спортчиларимиз жами 12та: 5та олтин, 6та кумуш, 1та бронза медалларни қўлга киритдилар.

 

Мусобақада жамоанинг муваффақиятли иштирок этишида Омонова Умида-13 ёшгача қизлар ўртасида мутлақ чемпионга айланди. У Стандарт, Тезкор шахмат ва Блиц йўналишлари бўйича осиёлик тенгдошларига ҳеч кандай имконият қолдирмади ҳамда 3та олтин медални қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси

Бегмуратов Ҳумоюн - 9 ёшгача ўғил болалар ўртасида 2та олтин ва 1та кумуш медалга эгалик қилиб, терма жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Ҳамдамова Афруза - 9 ёшгача қизлар ўртасида 2та олтин ва 1та кумуш медални қўлга киритиб, ўз ёш тоифасида тенгсиз эканлигини исботлади.

Маҳмуджонов Давлат - 11 ёшгача ўғил болалар ўртасида 2та олтин ва 1та бронза медалга эгалик қилди. Осиё чемпионатида илк бор иштирок этишига қарамасдан, ўзининг ажойиб иқтидор эгаси эканлигини тенгдошларига намойиш этди.

Олимова Руқия - 7 ёшгача қизлар ўртасида 2та олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Сапарова Ситора, Қосимов Али, Абдусалимов Абдумалик, Актамова Зилола,  Абдураҳмонова Муҳаммадали, Раҳматуллаев Олмаслар ўз ёш тоифаларида олтин медалларга эгалик қилдилар.

16 июль куни Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари Тошкент шаҳрига қайтиб келишди. Ёш спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантали равишда кутиб олинди.

Спортчилар ва уларни кутиб олганларга 2 қаватли автобусда Тошкент шаҳри бўйлаб ғалаба шукуҳи улашилди.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси

Мавзуга оид