Жаҳон | 22:01 / 18.07.2018
30819
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши авиакомпаниялари рейтинги эълон қилинди

Singapore Airlines авиакомпанияси дунёнинг энг яхши авиакомпанияларининг 2018 йилги рейтинги World Airline Awards в 2018’да етакчилик қилмоқда. Бундан Skytrax маркетинг компанияси сўровномалари маълумотлари дарак бермоқда.

Фото: CNA

2017 йилда Сингапур авиакомпанияси 2-ўринни эгаллаган ва жорий йилда аввалги етакчи Qatar Airways билан ўрин алмашди.

3-ўринда ANA All Nippon Airways, 4-ўринда Emirates қолган. Рейтингнинг 5-поғонасига Тайваннинг EVA Air авиакомпанияси кўтарилиб олган, Cathay Pacific аввалги 5-ўриндан 6-ўринга тушиб кетган. 7-ўринни қаторасига иккинчи йил Deutsche Lufthansa, 8-ўринни Hainan Airlines (аввалги рейтингда 9-ўрин), 9-ўринни Garuda Indonesia (10-ўрин) эгалламоқда. Етакчи ўнталикни Thai Airways якунламоқда.

Етакчи ўнталикка 2017 йил 8-ўринни эгаллаган Etihad Airways киритилмаган. 

China Southern Airlines ўтган бир йил ичида энг катта тараққиётга эришган авиакомпания деб топилган.

Митақавий етакчилар ўзгаришсиз қолган: Европада Lufthansa, Шимолий Америкада Air Canada, Осиёда эса Singapore Airlines энг яхши авиакомпания деб аталган. Шарқий Европа бўйича 6 йилдан бери “Аэрофлот” энг яхши авиакомпания деб тан олинмоқда.

Арзон авиакомпаниялар рейтингида 1-ўринни қаторасига 5 йилдан бери Малайзиянинг AirAsia авиакомпанияси эгалламоқда, Европада бу борада Norwegian энг арзон авиакомпания деб топилган.

Skytrax’нинг 2017 йил августидан 2018 йил майигача ўтказилган сўровномасида 100 тадан кўпроқ давлатдан 20,36 млн йўловчи иштирок этган. Сўровномада 335 та авиакомпания тилга олинган, бироқ якуний рейтингга энг яхши 100 та авиакомпания киритилган. 

Мавзуга оид