Спорт | 19:34 / 24.07.2018
11900
1 дақиқада ўқилади
ФИФА мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодларни эълон қилди
ФИФА 2017/18 мавсумининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод 10 нафар мутахассис номини эълон қилди.
Рўйхатдан Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Эрнесто Вальверде («Барселона»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Златко Далич (Хорватия терма жамоаси), Дидье Дешам (Франция терма жамоаси), Зинедин Зидан («Реал»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси), Гарет Саутгейт (Англия терма жамоаси) ва Диего Симеоне («Атлетико») жой олди.
Кейинроқ уларнинг орасидан уч финалчи ажратиб олинади. Ғолиб номи 24 сентябрь куни Лондонда ўтказиладиган The Best FIFA Football Awards тадбирида эълон қилинади.
Мавзуга оид
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024
ФИФА 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
15:16 / 18.07.2024