Жаҳон | 15:22 / 25.07.2018
9269
2 дақиқада ўқилади

Иванка Трамп ўз бизнесини ёпмоқда

Фото: The New York Times

АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп заргарлик, пойабзал ва аксессуарлар ишлаб чиқариш бўйича фирмасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Иванка сешанба куни хабар берган.

Фирмани 2017 йилнинг баҳоридан бошлаб бошқариб келаётган Абигейл Клем барча 18 нафар ходимни бизнес ёпилиши тўғрисидаги қарор ҳақида хабардор қилган. Иванка Трамп компания ходимларига мурожаат билан чиқишни режалаштирмоқда. «Биз ўз брендимизни яратганимизда, ҳеч ким бизнинг якунда эришган ютуқларимизни башорат ҳам қила олмаганди. Вашингтонда ўтказилган 17 ойдан сўнг мен бизнесга қачон қайтишим борасида аниқ бир қарорга келмадим. Шуни аниқ биламанки, яқин истиқболда Вашингтондаги ишимга барча эътиборни қаратаман, шунинг учун ҳозирда қабул қилинган қарорим жамоа ва шерикларим учун ягона тўғри якундир», - дея аниқлик киритди президентнинг қизи ўз баёнотида.

IT Collection фирмаси 2011 йилда ташкил топган ва 20 нафар ходимга эга. The Wall Street Journal нашри хабар беришича, бу бизнес Иванкага ўтган йилнинг 9 мартидан то май якунига қадар 1-5 млн доллар атрофида даромад олиб келди. Расмий равишда, фирма ўз айланмалари, даромадлари ва фойдалари ҳақидаги маълумотни ошкор қилмайди.

Мавзуга оид