Спорт | 21:45 / 25.07.2018
9508
2 дақиқада ўқилади

Наманган қўл жанги бўйича чемпионлар лигаси халқаро турнирига мезбонлик қилди

24 июль куни Наманган шаҳрининг Навбаҳор марказий ўйингоҳида қўл жанги спорт тури бўйича халқаро турнир ўтказилди. Мусобақада жаҳон чемпионлари, шунингдек, ўз қитъаси ва давлатида тенгсиз деб топилган спортчилар куч синашди.

Турнирга Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров нутқидан сўнг старт берилди. Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов ҳамда машҳур промоутер Владимир Хрюнов расмий меҳмон сифатида ташриф буюрди.

Жамоавий тарзда ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик жангчилар Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан келган спортчиларга қарши рингга кўтарилишди. Беш вазн тоифасида бўлиб ўтган жангларнинг барчасида ўзбекистонлик спортчиларнинг қўли баланд келди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилган турнир телевидение орқали жонли тарзда эфирга узатиб борилди. Жанглар олдидан таниқли санъаткорлар томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

Мазкур мусобақанинг тўлиқ тафсилотлари кейинроқ кун.уз сайтида ёритилади.

Мавзуга оид