Фан-техника | 20:00 / 29.07.2018
8876
1 дақиқада ўқилади

6 ой ичида Хитой бозорига 191 миллион телефон етказиб берилди

Фото: Getty Images

2018 йилнинг иккинчи чорагида Хитойда ишлаб чиқарилган смартфон уяли алоқа воситалари 100 миллиондан ошиб кетди. Бу ҳақда Синьхуа хабар тарқатмоқда. 

Маълум қилинишича, йилнинг дастлабки уч ойлигида «ақлли» телефонлар бозорида сезиларли равишда тушиш қайд қилинганди. 

Canalys компанияси тақдим этган ҳисоботга кўра, йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ишлаб чиқарилган смартфонлар 91 миллион дона бўлиб, ўтган мос даврга нисбатан 20 фоизга пасайганди. 

Айни пайтда Huawei бренди ва Honor суббренди остида ишлаб чиқарилаётган смартфонлар Хитой ички бозорининг 27 фоизини эгаллаган. Ушбу кўрсаткич Хитойдаги энг катта улушни билдиради. Мамлакат фуқаролари фойдаланаётган телефонларнинг 90 фоизини бешта йирик компания ишлаб чиқаради ва бу бозорда рақобат шиддат билан ўсиб бормоқда.

Мавзуга оид