Жаҳон | 15:25 / 31.07.2018
5429
1 дақиқада ўқилади

Трамп маъмурияти қурол яратиш бўйича чизмалар туфайли судга берилди

Фото: REUTERS / Jonathan Ernst

АҚШда Нью-Йорк штати бош прокурори Барбара Андервуд мамлакат президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бунга расмийлар интернетда 3D-принтерда тўппонча ясаш бўйича йўриқномани эълон қилишга йўл қўйиб бергани сабаб бўлган. Бу ҳақда бош прокурор сайтида хабар қилинган.

Таъкидланишича, даъво аризаси «Иккинчи ўзгартириш» жамғармаси ва Defense Distributed компаниясига қарши қаратилган. Шунингдек, уни бошқа штатларнинг айрим прокурорлари ҳам қўллаб-қувватлади.

«Жиноятчиларга 3D-принтерда босиб чиқарилган, аниқланмайдиган, кузатиб бориб бўлмайдиган тўппончаларни яратиш бўйича йўриқномани бериш аҳмоқлик. Бироқ, Трамп маъмурияти айнан шунга рухсат бермоқда», - дейилади ҳужжатда.

Бош прокурорнинг даъво аризасида талаб қилишича, интернетда тўппончани йиғиш бўйича йўриқноманинг тарқалишини тўхтатиш керак.

Мавзуга оид