Нархлар машмашаси. «Ўзавтосаноат» вазиятга ойдинлик киритди
«Ўзавтосаноат» компанияси баёнот билан чиқиб, GM Uzbekistan автомобилларига нархлар ҳозирча оширилмаслиги ҳақида маълум қилди.
«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимовнинг Kun.uz мухбири билан суҳбатда айтишича, нархларни неча фоизга, қайси моделларда, қандай комплектацияда ошириш масаласини Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси кўриб чиқиши керак.
«Қўмита нархларнинг оширилиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқади. Бизда моделлардаги опциялар жуда кўп. Уларнинг ҳар бирини қўмита мутахассислари ва бизнинг экспертлар биргаликда кўриб чиқади. Қўмитанинг маҳсулотлар нархи қанчага ўзгартирилаётгани ҳақида сўрашга ҳуқуқи бор. Энди улар ҳар бир модель кесимида, опциялар кесимида қанча фоизга оширилиши мўлжалланаётганини кўриб чиқишади, сўнг ўз хулосаларини беришади.
Ҳозир автосалонларга нархларни ошириш бўйича хат юборилмаган. Барча ҳисоб-китобларимизни Рақобатни ривожлантириш қўмитасига беряпмиз. Улар буларни кўриб чиқиб, сўнг бизга қанча фоизга ошириш ёки бошқача кўриб чиқиш ҳақида хулоса беради. Шундан кейин уларнинг тавсиясига кўра нархлар яна қайтадан ҳисоблаб чиқилади. Ҳозирча дилерлар шартнома беришмаяпти, тўланган шартномаларга машиналар бериляпти», - дея айтиб ўтди Умиджон Салимов.
Мавзуга оид
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
19:34 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди
15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик
17:48 / 26.04.2024