Спорт | 10:20 / 05.08.2018
12627
1 дақиқада ўқилади
Туркия клуби Ўзилни қўллаб-қувватловчи либосларда майдонга тушди
Туркиянинг «Йени Малатьяспор» клуби «Газишехир Газиантеп» клубига қарши ўртоқлик учрашувида (2:1) «Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни қўллаб-қувватловчи ёзувлар туширилган футболкаларда майдонга тушишди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик 29 ёшли футболчи Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған билан суратга тушганидан кейин бошланган можаролардан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. «Арсенал» ярим ҳимоячиси Немис футбол иттифоқи унга нисбатан ирқчилик муносабатида бўлганини билдирди.
Ўзил терма жамоа сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келганди. У Германия терма жамоаси таркибида 92та учрашувда майдонга тушиб, 23та гол урган.
Мавзуга оид
17:03 / 22.03.2023
Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
14:32 / 25.12.2019
Месут Ўзил 219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти пулини тўлаб берди
12:31 / 17.12.2019
Хитойда Ўзилнинг номи интернет қидирувлардан ўчирилди, расмий ОАВларда у ҳақда ёзиш тақиқланди
18:00 / 15.12.2019