Жаҳон | 17:26 / 12.08.2018
26156
2 дақиқада ўқилади

Беш мамлакат президенти Актау конвенциясини имзолади

Фото: 24.kz

Президентлар Актау конвенциясини имзолашди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz. 12 август куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Каспий бўйича бешинчи халқаро саммит бўлиб ўтди. Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолаш учун Озарбойжон, Эрон, Туркманистон ва Россия президентлари Қозоғистонга ташриф буюришди. Нурсултон Назарбоев Актауга 10 август куни борган. 

Саммит давомида Каспий бўйи давлатлари етакчилари тадбирнинг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

Шунингдек, саммит доирасида Каспий бўйи давлатлари вазирлари Каспий денгизидаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни  имзолашди. 

"Барчамизни жуда муҳим ҳужжатнинг имзоланиши билан табриклайман", - деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. "Конвенция - Каспий денгизининг ўзига хос конституцияси. Конвенцияни имзолаб, ҳамкорлик учун база яратамиз. Унда асосий эътибор Каспий денгизида хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Биз яна бир бор Каспий бўйи давлатлари ўртасидаги муносабатлар нафақат мустаҳкам асосга, балки катта салоҳиятга ҳам эга эканини исботладик", - дея хулоса қилди Назарбоев. 

Мавзуга оид