Light | 18:59 / 14.08.2018
13781
2 дақиқада ўқилади

Hollywood – Америка орзуси тарихи

Фото: Wikipedia

Лос-Анжелес тоғларидаги барчага маълум ёзув 1923 йилнинг ёз фаслида пайдо бўлган. Дастлаб жаҳон – Hollywoodland шаклини кўрган. Унинг кинематография билан умумий жиҳати мавжуд эмасди.

Қурувчилар реклама қилган турар-жой туманларидан бири шундай номланган. Бироқ бу ерга сайёҳлар ташриф буюришни бошлади ва Hollywoodland машҳурликка эга бўлди. Тоғ қоясига ҳарфларни ўрнатиш қурилиш концерни эгаси Гарри Чандлерга 21минг долларга айланди.

Фото: Wikipedia

Куннинг қоронғи пайтида у ярақларди. Кундуз кунлари эса 40 километр радиусда кўриниб турарди. Шартнома бўйича Hollywoodland тумани 1,5 йил давомида реклама қилиниши керак эди. Бироқ ҳарфлар анча узоқ муддат давомида ўз жойида қолди.

1949 йилда конструкциядан «Land» қўшимчаси олиб ташланиб, қайта таъмирланди. Бу пайтга келиб, Голливуд Америка рамзларидан бирига айланиб улгурган, кинокартиналар ишлаб чиқаришни англатарди.

Фото: Wikipedia

АҚШ рамзи борасидаги ғамхўрликни Голливуд Савдо палатаси ўз зиммасига олди. 1978 йилда эса ҳарфлар тўлиқ ўзгартирилди, чунки эскилари яроқсиз ҳолга келганди.

Диққатга сазовор бу жойнинг бугунги 15 та оппоқ ҳарфлардан иборат кўриниши 1978 йилнинг октябрь ойида ўрнатилган. Ҳарфлар ҳажми – баландлиги - 15 метр, кенглиги - 12 метр. Ҳарфларни ясаш учун 27,5 минг доллар сарфланган.

Фото: Wikipedia

Бугунги кунда хусусий шахсларнинг пул бадалларига қайта таъмирланади. Айтганча, бир неча марта О ҳарфи Е га ўзгартирилган.

Мавзуга оид