Apple App Store'дан минглаб ноқонуний иловаларни ўчирди
Apple корпорацияси App Store дўконининг хитойча версиясидан ХХРда ноқонуний ҳисобланган минглаб ўйинларни ўчирди.
"Пул тикиладиган ўйинлар Хитойда ноқонуний ҳисобланиб, уларни тарқатиш тақиқланади, - дея маълум қилинди душанба куни Apple'да. - Биз App Store'дан ноқонуний ўйинларни ўчирдик ва уларни тарқатишга уринаётган ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш ҳамда уларнинг тизимга киришини тақиқлаш йўлида керакли чораларни кўрамиз".
Apple'нинг расмий матбуот релизи чиққунига қадар Хитойнинг CCTV телеканали Apple хитойча App Store'идан 25 минг ноқонуний иловани ўчиргани ҳақида хабар берган эди, бироқ ўчирилган иловалар сонига оид маълумот тасдиқланмади.
Бундан аввал Америка компанияси CCTV томонидан танқид қилинган эди, CCTV Apple'ни ХХР фойдаланувчилари ноқонуний иловалардан етарлича ҳимояланмаганида айблаган.
"Apple ўз дўконига кириш қоидаларини ўзи белгилаган, лекин уларга риоя қилмайди, бу эса App Store'да сохта лотереялар ва пул тикиладиган ўйинларнинг тарқалишига олиб келди", - дейилган CCTV'да кўрсатилган сюжетда.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024