Жаҳон | 20:10 / 27.08.2018
6928
1 дақиқада ўқилади

Жон Маккейннинг беваси унинг лавозимини эгаллаши мумкин – ОАВ

Фото: Ross D. Franklin / AP

АҚШнинг Аризона штати губернатори Даг Дьюси 25 августда вафот этган сенатор Жон Маккейннинг лавозимига унинг беваси Синди Маккейн номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди. 

Синди Маккейндан ташқари ушбу лавозимга собиқ сенатор Жон Кил ва Аризона штатидан вакиллар палатасининг собиқ аъзолари Жон Шадегг ва Мэтт Салмон даъвогарлик қилмоқда.

Маккейннинг ўрнини эгаллайдиган номзод 2020 йилгача Аризона штатидан сенаторлик қилади. Штат губернаторининг айтишича, янги сенатор Маккейннинг 2 сентябрда ўтадиган дафнидан кейин тайинланади.

Жон Маккейн 82 ёшида вафот этди. У сенатор лавозимини 31 йил давомида эгаллаган. 2008 йилда президент сайловларида иштирок этган.

Мавзуга оид