Жаҳон | 11:04 / 05.09.2018
7149
1 дақиқада ўқилади
Маккейннинг АҚШ сенатидаги ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди
АҚШ сенатидаги Жон Маккейннинг ўрнини Аризонадан собиқ республикачи сенатор Жон Кайл эгаллайди. Бу ҳақда The Arizona Republic хабар бермоқда.
Тайинлов ҳақида Аризона губернатори Даг Дьюси хабар беради, шунингдек, у Маккейннинг рафиқаси Синди ва Қўшма Штатлар сиёсий арбобларига янги номзод ҳақида маълум қилади.
Таъкидланишича, Кайл 2019 йил охиригача ишлашга рози бўлган. Агар у сессия тугагунига қадар лавозимини тарк этишга қарор қилса, губернатор унга бошқа ўринбосар топиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маккейннинг видолашув мактуби эълон қилинганди.