Ўзбекистон | 20:26 / 31.08.2018
23587
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги ғорлардан бирида динозаврлар излари топилди

Россия, Франция ва Швейцария олимлари Ўзбекистоннинг Чўлбайир тоғли ҳудудидаги Бойбулоқ ғори атрофида динозаврларнинг изларини аниқлашди. Бу ҳақда экспедиция раҳбари, Екатеринбург спелеологлар клуби раиси Вадим Логинов маълум қилди.

Фото: Юлия Устинова

"Ўзбекистон жанубига, Чўлбайир платосига амалга оширилган халқаро экспедиция якунланди, унда Россия, Франция ва Швейцариядан 25 нафар спелеолог қатнашди. Бизга Бойбулоқ ва Александр Вишневский ғорларининг бир-бири билан боғланганлигини ўрганиш таклиф қилинганди. Биз Бойбулоқ ғори устида динозаврлар изларига дуч келдик. Ҳудудда бундай изларни бир неча йил излагандик ва уларни тасодифан топдик", - деди у.

Фото: Юлия Устинова

Логиновнинг айтишича, экспедиция натижасида 2 километрдан ортиқ янги йўллар очилган ва ғорларнинг бирлашиши бўйича учта асосий йўналиш аниқланган.

Фото: Юлия Устинова

Экспедиция Екатеринбург шаҳри спелеологлар клуби томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, Урал спелеологлар ассоциацияси, Россия ва Франция спелеологлар иттифоқлари қўллаб-қувватлови остида амалга оширилди.  

Фото: Юлия Устинова

Мавзуга оид