Спорт | 12:15 / 31.08.2018
10087
1 дақиқада ўқилади

Жасурбек Латипов биринчи финалчига айланди

Бугун Индонезияда Осиё ўйинларининг бокс бўйича мусобақаларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб -52 кг вазн тоифасидаги спортчилар рингга чиқишди. Ўзбекистонлик Жасурбек Латипов қирғизистонлик кучли рақиб Азат Усеналиев билан жанг қилди.

3 раунд якунларига кўра, ҳакамлар Жасурбек Латиповни ғолиб деб топишди - 4:1 (10:27, 28:29, 29:28, 29:28, 30:27).

Энди у финалда ярим финалда таиландлик Тонгдее Юттапонгни мағлуб этган филиппинлик Ладон Рогенга қарши олтин медал учун рингга чиқади.

Жасур Латипов ярим финалга қадар хитойлик Ҳу Жианггуани 3:2 ҳисобида, индонезиялик Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. 

Усеналиев иштирокини саралашан бошлаб, илк рақиби, лаослик Аккасит Виенгайни 5:0 ҳисобида енгган, нимчоракда Покистон вакили Асиф Саид Муҳаммадни 5:0, чорак финалда эса шимолий кореялик О Тай Бомни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Мавзуга оид