Жаҳон | 11:30 / 07.09.2018
18664
2 дақиқада ўқилади

Манба: Россиялик жосуслар Скрипалларга суиқасд қилишда қатор хатоларга йўл қўйган

Буюк Британия махсус хизматлари Скрипалларга ҳужум қилиниши бўйича гумонланувчиларни анча олдинроқ аниқлашган, аммо номларни ошкор этишни кечиктиришган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Россия разведка бошқармаси агентлари суиқасд уюштиришда қатор хатоларга йўл қўйишган.

Буюк Британия махсус хизматлари Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланишида россиялик Александр Петров ва Руслан Бошировни гумондорлар сифатида эълон қилди.

Бу шахслар узоқ вақтдан буён кузатувда бўлишган. Буюк Британия бу шахсларни бир неча ой олдин аниқлаган ва улар яна Европага қайтишини кутган ҳолда, уларнинг шахсини ошкор этмаган. Агар улар Европа Иттифоқи ҳудудига кирганида шу заҳоти қўлга олинган бўларди. 

Қайд этилишича, MI6 уларнинг ҳақиқий исм-шарифларини билади.

Хабарда айтилишича, агентлар суиқасд уюштиришда йўл қўйган хатолардан бири - улар ёмғир омилини ҳисобга олишмаган. Скрипалларнинг уйи эшигига «Новичок» заҳари ўрнатилганида ёмғир бошланганди. Айнан ёмғир ушбу заҳарнинг таъсир хусусиятини пасайтирган ва Скрипаллар суиқасддан омон қолишган.

Мавзуга оид