Жаҳон | 08:05 / 08.09.2018
11156
1 дақиқада ўқилади
Украина бош вазири дефолт хавфи ҳақида огоҳлантирди
Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, Украинада газ нархини кўтаришдан воз кечиш дефолт хавфини келтириб чиқаради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар Киев Халқаро валюта жамғармасининг газ нархини ошириш бўйича талабини бажармаса, Украинада молиявий фалокат юз бериши мумкин.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Украина 2005 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда юзага келган қарзларни тўлаши ҳам керак.
Гройсманнинг таъкидлашича, Украинани жиддий «қарз чуқурлигига ташлашди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Украинадаги АҚШ фаоллигининг мақсадини айтганди.
Мавзуга оид
14:45
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024