Жамият | 14:14 / 10.09.2018
15997
2 дақиқада ўқилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида мажбурий меҳнатга қарши махсус ишонч тармоғи ишга туширилмоқда

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари кузатилганда қўнғироқ қилиш ёки ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қолдириш имконини берувчи махсус ишонч тармоқларини ишга туширмоқда. Шундай қилиб, мабодо сиз мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз ёки сизни шунга мажбурлашса, вазирликнинг Telegram тармоғида ташкил этилган @mehnathuquqbot тармоғига хабар йўллаш ёхуд 712 000 601 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин бўлади. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари Шерзод Кудбиев ОАВ вакиллари билан вазирликда ташкил этилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Вазирнинг билдиришича, мазкур тармоқни ташкил этишдан кўзланган мақсад республикада мажбурий меҳнатга қарши курашишдир. Кудбиевнинг ишонч билдиришича, ҳар бир мурожаат бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилади. Бундан ташқари, пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва ихтиёрий равишда пахта теримига чиқиш истагида бўлган фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш учун Telegram мессенжерида @terimuzbot тармоғи ва www.terim.uz сайти ишга туширилди.  

Мавзуга оид