Спорт | 23:00 / 11.09.2018
9560
2 дақиқада ўқилади

Карлуш Кейруш: Эктор Куперга вақт бериш керак

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Тошкентда Ўзбекистонга қарши кечган ва эронликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

«Бугун жуда ҳам чиройли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ҳар икки жамоани бундай ўйин билан табриклайман. Бугунги ўйиндаги натижа муҳим эмас эди. Шунга қарамай, ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлди. Бу ўйин Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Осиё кубогида натижа кўрсатиш жуда қийин. Осиёдаги кўплаб жамоалар чемпион бўлишни хоҳлашади. Бу жуда қийин жараён. Келажагим хақида гапирсам, мен ҳали ҳам шартнома имзолаганим йўқ. Кутиш жараёнидаман.

Эктор Купер жамоани қабул қилиб олганига бир ой бўлди. Унга вақт бериш керак. Ўзбекистонликлар мураббийга ишониши керак. Жамоа аста-секин ўсишни бошлайди.

Жаҳон чемпионатидан олдин тактикамиз бошқача эди. Сўнгра биз тактикани ўзгартирдик. Чунки Осиё кубоги ва жаҳон чемпионати турли хилдаги мусобақа ҳисобланади. Биз бу ўйинда ёшларга имконият бердик» - деган Кейруш.

Мавзуга оид