Жаҳон | 00:37 / 11.09.2018
8281
1 дақиқада ўқилади

Польша ташқи ишлар вазирлигидан МГИМО битирувчилари бўшатиб юборилди

Фото: Adrian Grycuk / Wikimedia

Польша ташқи ишлар вазирлигида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган, Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) битирувчилари бўшатиб юборилди. Бу ҳақда вазир Яцек Чапутович маълум қилди. 

Чапутовичнинг айтишича, вазирликнинг раҳбар ходимлар таркиби деярли 100 фоизга ўзгартирилган. “Ҳозирда на мамлакатда, на хорижда коммунистик хизматлар ходимлари ёки МГИМО талабалари рўйхатида бўлганлар йўқ”, деб айтган Чапутович.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат учун ҳокимият томонидан ўтказилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаш муҳим. Маълум қилинишича, Чапутович январда лавозимини бажаришга кириши биланоқ эски ишчиларни бўшатиб, янги ходимларни олиш истагини билдирган.  

Сентябрда Польшадаги вазирликлардан бирининг собиқ ходимига Россия фойдасига жосуслик қилиш айблови билдирилган. Таъкидланишича, эркак Польша иқтисодиёт вазирлигидаги ишида олган маълумотларни узатиб турган. 

Мавзуга оид