Жамият | 12:46 / 12.09.2018
20562
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда эр рашк туфайли хотинини қасддан ўлдирди

Иллюстратив фото/ Sputnik

2018 йил 8 сентябрь куни соат 07:30ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаро У. (1976 йилда туғилган эркак киши) яшаш уйида турмуш ўртоғи Қ. (1981 йилда туғилган аёл киши) билан рашк негизида ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафаси соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид