Ўзбекистон | 08:01 / 14.09.2018
60625
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистонда 14 сентябрь куни соат 02:31да ер силкиниши қайд этилди. Унинг маркази Афғонистон ҳудудида жойлашган.

Фото: emsc.eu

Марказ Тошкентдан 463 километр жанубда қайд этилган. У ердаги магнитуда 5,1ни ташкил қилган, чуқурлиги - 200 км. 

Ер силкиниши Фарғона (358 км), Гулистон (396) ва Термизда (307) 2 баллни ташкил қилди.

Тошкентда ер ости силкиниши қайд этилмаган.

Мавзуга оид