Жаҳон | 23:00 / 16.09.2018
11426
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон кемалар қуришни режалаштирмоқда

Фото: CA-NEWS

Туркманистон турли синфдаги ва турдаги кемалар қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркманистон вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилинди. 

Вазирлар маҳкамаси раисининг транспорт-коммуникациясини назорат қилувчи ўринбосари М.Чакиевнинг айтишича, айни вақтда республикадаги “Балкан” кемасозлик ва таъмирлаш заводида учта кема – “Туркманистон” ва “Маҳтумқули” юк кемалари ва “Битарап” нефт танкери таъмирланмоқда.

Яқин истиқболда турли синфдаги ва турдаги кемаларни қуриш режалаштирилмоқда. Улар орасида ғилдиракли техникани (автомобиллар, юк машиналар, тиркамалар ва вагонлар) ташиш учун RO-RO паромлари бор. 

Чакиев Boeing 737 MAX 7 самолётларини сотиб олиш ҳақидаги лойиҳани ҳам тақдим қилган. У мамлакат президентининг сўзларини келтириб ўтиб, мамлакат транспорт сиёсати транспорт мажмуаси қувватларини ошириш ва  миллий денгиз флоти салоҳиятини кенгайтиришни талаб қилишини айтган. Бунда “Балкан” заводи маҳаллий кемасозликни ривожлантириш учун асос бўлиши лозим. Чакиев тегишли мутахассисларни мамлакатда ва хорижда тайёрлаш муҳимлигига эътибор қаратган.

Мавзуга оид