Ички ишлар ходимининг бошига тош билан урган шахс қўлга олинди
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 17 сентябрь куни Оқ остона маҳалласида яшовчи Т.Б. шу маҳалла ҳудудида жойлашган ички ишлари органлари таянч пунктига келиб шу ерда хизмат олиб бораётган Узун тумани ИИБ ходими С.М.га “сен ишламаяпсан, менга газ баллон олиб бермаяпсан”, - деб ташқарига чиқиб шовқин кўтарган вақтида С.М. унинг олдига чиқиб уни тартибга чақирган.
Натижада Т.Б. ходимнинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган ва ходим касалхонага ётқизилган.
Т.Б. ушланган. Суриштирувни туман прокуратураси олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:34
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
16:35 / 26.11.2024