Жаҳон | 10:53 / 20.09.2018
3596
1 дақиқада ўқилади

БМТ АҚШ ва КХДР музокараларидаги ўз ўрнини белгилаб олди

Фото: Denis Balibouse/Reuters

БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг CNN телеканали эфирида маълум қилишича, ташкилот Қўшма Штатлар ҳамда Шимолий Кореянинг музокаралари жараёнига аралашиш ниятида эмас.

БМТ етакчисининг фикрига кўра, учинчи томоннинг ташаббуслари музокара жараёнига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШ ва КХДР ўртасидаги келишувлар асосида ўз ўрнини эгаллашган тайёрдир.

«Биз нимани қилмоқчи эмасмиз - бу музокараларга аралашиш ёки параллель ташаббуслар билан чиқиш», - деди Гутерреш.

БМТ бош котибининг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги музокаралар «жуда муҳим» ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг КХДРдаги элчиси АҚШни айблаб чиққанди. 

Мавзуга оид