Жаҳон | 07:34 / 24.09.2018
5290
1 дақиқада ўқилади

Эронда теракт қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди

Фото: AFP

Эрон ҳукумати Аҳвоз шаҳридаги ҳарбий парадда содир этилган теракт қурбонлари хотирасига 24 сентябрни мотам куни деб эълон қилди. Теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлган.  

“Эрон ҳукумати Хузистон вилоятининг жасур одамлари ва воқеа оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг азият чекаётган оилаларига ҳамдардлик билдиради ҳамда қурбонларнинг дафн кунини мотам куни деб эълон қилади”, деб айтилган ҳукумат баёнотида. 

Аҳвоздаги теракт 22 сентябрда содир этилган. Охирги маълумотларга кўра, парад иштирокчиларининг жангарилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 60 киши яраланган. Теракт учун жавобгарликни Саудия Арабистони билан алоқага эга бўлган “Аҳвоздаги ватанпарвар араб демократик ҳаракати” ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид