Ўзбекистон | 14:38 / 24.09.2018
5735
2 дақиқада ўқилади

Ниғматилла Йўлдошев Бинали Йилдирим билан музокаралар ўтказди

Жорий йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг мамлакатга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: senat.uz

Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Туркия Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта аҳамият беради. Парламенлараро мулоқотни чуқурлаштириш ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Томонлар Олий Мажлис Сенати ва Буюк миллат мажлиси шафелигида Ўзбекистон ва Туркия ҳудудлари форумларини ташкил этиш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар йўлга қўйилган парламентлараро ҳамкорликни ҳамда халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Фото: senat.uz
Фото: senat.uz

 

Мавзуга оид