Жаҳон | 18:36 / 28.09.2018
18941
1 дақиқада ўқилади

«Бу шизофренияга ўхшаб кетди». Чепиганинг собиқ қўмондони баёнот берди

Фото: bellingcat.com

Россия Амур областидаги Армия, авиация ва флотга кўмак кўрсатиш кўнгиллилар жамияти (ДОСААФ) минтақавий бўлими раиси Александр Боржко Анатолий Чепига деб аталган Руслан Боширов бўйича суриштирув натижаларига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Боржконинг айтишича, муқаддам Узоқ Шарқдаги олий умумқўшин машқ мактабида курсантлар батальонига раҳбарлик қилган. Унинг тан олишича, фамилияси Чепига бўлган курсантни яхши эслайди.

«Мен ўзим ҳарбийман ва ОАВда унинг Скрипаллар билан боғлиқ вазиятга алоқадорлиги ҳақида тарқалган маълумот енгил шизофрениядан дарак бермоқда, деб ҳисоблайман», - дейди Боржко.

Унинг сўзларига кўра, Чепига Чеченистонда ҳақиқатдан ҳам жанг қилган, аммо у агентлик топшириқлари учун тайёрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль ГРУ полковниги Чепига ҳақидаги суриштирувга ўз муносабатини билдирганди.

Мавзуга оид