Жамият | 20:49 / 02.10.2018
74191
2 дақиқада ўқилади

Чин дўст ягона

Сен ҳақингда ҳамма нарсани биладиган, шу билан бирга сени яхши кўрадиган шахс чин дўстдир.

Баъзида “сони кам бўлса ҳам, сифатли дўстларим бор” деб мақтаниб юрамиз. Аслида шундайми? Ҳа, улар  яхши-ёмон кунларимизда ёнимизда бўлишга ҳаракат қилишади. Ҳатто ўз манфатидан дўстининг манфаатини устун кўрадиганлари ҳам йўқ эмас. Лекин баъзан уларнинг яхшиликларига муносиб жавоб қайтара олмасангиз,  чин дўст деб ўйлаган кишингизнинг муносабати сал ўзгарганига гувоҳ бўласиз. Аста-секин унда ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларни илғай бошлайсиз. Тўғри, у ҳам инсон, доим яхши бўлиш имкони ҳеч биримизда йўқ. 

Аммо, бир нарсани тан олмоқ лозим. Аслида чин дўстнинг ўзи йўқ. Ягона дўст Оллоҳдир. У  Зот ҳар қандай ҳолатда сизга яхшилик қилади. Ҳолингиздан хабар олади. Уни хурсанд қилсангиз ҳам, норози қилсангиз ҳам сизга ёрдамга келаверади. Яратган билан банданинг орасидаги фарқ  шудир.

Заҳириддин Мансур

Аудио версия

Мавзуга оид