Дунёдаги илк Hyperloop капсуласи намойиш қилинди
Hyperloop тезюрар поездлари лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланувчи Hyperloop Transportation Technologies (HyperloopTT) компанияси поезднинг дунёдаги илк тўлиқ ўлчамли йўловчи капсуласини тақдим қилди.
Quintero One деб ном олган капсула Испаниянинг Пуэрто-де-Санта-Мария шаҳрида тақдим этилган. У HyperloopTT’нинг ҳамкори ҳисобланувчи Airtificial компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Капсуланинг узунлиги 32 метрни, оғирлиги 5 тоннани ташкил қилади. Маълум қилинишича, капсула 28 нафардан 40 нафаргача йўловчини таший олади. Унда бир кунда бир линияда 164 минггача йўловчини ташиш мумкин. Капсула компаниянинг Тулузадаги тадқиқот марказига жўнатилади ва у ерда махсус трекда синовдан ўтказилади.
Hyperloop поездлари яратиш ғояси SpaceX раҳбари Илон Маскка тегишли ҳисобланади. Бироқ у ўз ғоясини ҳаётга татбиқ этмаган ва 2013 йилда уни очиқ фойдаланишга қўйган. Айни вақтда бу ғояни амалга ошириш билан бир нечта компания, жумладан, Hyperloop Transportation Technologies ва Hyperloop One шуғулланмоқда.
Юқори тезликдаги тизим ёпиқ қувурдан иборат бўлиб, унинг ичида поезд соатига 480 километрдан 1220 километргача юра олади. Ғоя муаллифининг фикрича, бундай юқори тезликка рельсларга ишқаланиш ва ҳаво қаршилиги йўқлиги эвазига эришиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024