Жаҳон | 14:21 / 06.10.2018
7390
1 дақиқада ўқилади

Украина Азов денгизининг бир қисмини ёпиб қўймоқчи

Фото: РИА "Новости"

Украина мамлакат армиясининг машқлари вақтида Азов денгизининг бир қисмини ёпиб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» журналист Андрей Клименкога асосланиб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Азов денгизининг Бердянск шаҳри ва Донецк областидаги Ялта посёлкаси ҳудудига яқин қисми 9 октябрдан 12 октябргача ёпилади.

Таъкидланишича, бу машқлар пайтида амалга ошириладиган артиллерия отишмалари билан алоқадордир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Азов денгизи яқинида ҳарбий машқлар ўтказганди.

 

Мавзуга оид