Спорт | 08:27 / 09.10.2018
79260
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов ва Макгрегор жангидан кейинги муштлашувнинг аниқ сабаби айтилди

Фото: Jeff Bottari/ Getty Images

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик спортчи Конор Макгрегорнинг жангидан кейин юз берган оммавий муштлашувга аниқ нима сабаб бўлгани ошкор этилди. 

Нурмагомедов Макгрегор устидан бўғиш усули билан ғалаба қозонганидан сўнг, октагондан ташқарида муштлашув юзага келди, у россиялик жангчи томонидан келтириб чиқарилди.

TMZ маълумотларига кўра, можаро Макгрегорнинг дўсти Диллон Дэнис Ислом динини ҳақорат қилгани туфайли келиб чиққан. Бунга россиялик спортчи чидай олмади ва муштлашувга киришиб кетди. Шу билан бирга, хабар қилинишича, Дэнис Нурмагомедовни жанг давомида ҳам ҳақорат қилиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси ўғлини қаттиқ жазолашга ваъда берганди. 

Мавзуга оид