Иқтисодиёт | 10:44 / 15.10.2018
10027
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 42,8 мингта корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди 

Фото: iStock

2018 йилнинг январь-сентябрь ойида Республикада 42,8 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 мингтага кўпдир, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,3%га камайган ҳамда уларнинг сони 6,6 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 31,1 мингта (10,9%)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 316,7 мингтани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида 21,3%, Тошкент 9,6%, Фарғона 9,0% ва Андижон 8,5% вилоятларида кузатилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 21,9% савдода, 17,4% саноатда, 8,9% қурилишда, 7,6% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,1% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 29,7% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2018 йил январь-сентябрь ҳолатига 42 796та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 30,6%га кўпдир. 

Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида (9420та), Тошкент (4200та), Самарқанд (3641та) ва Фарғона (3445та) вилоятларида ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (1172 та), Навоий (1641та) ҳамда Хоразм (1775та) вилоятларида ташкил этилган.

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак энг кўпи савдода (8804та), саноатда (8538та), қурилишда (4928та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (4533та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (937та), ахборот ва алоқада (945та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1528та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.

2018 йил 1 октябрь ҳолатига 259,2 минг тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 72,4 мингта, оилавий корхоналар – 14,7 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар – 164,3 мингта, ва бошқалар 7,8 мингтани ташкил этади.

Мавзуга оид