Microsoft асосчиларидан бири вафот этди
Microsoft корпорациясининг ҳамасосчиси Пол Аллен 65 ёшида вафот этди, дея хабар беради CNBC телеканали унинг оиласига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, Аллен саратон касаллигидан вафот этган.
Аввалроқ, у Ноходжкин лимфома (НХЛ) касаллигидан даволанаётгани хабар қилинганди. Қайд этилишича, 2009 йилда Аллен касалликнинг ривожланиб кетиши олдини олишга муваффақ бўлган.
Microsoft ҳамасосчисининг синглиси Жуди Аллен сўзларига кўра, акаси «энг ажойиб инсон» бўлган, уни бутун дунёда IT-ишлаб чиқувчи ва хайр-эҳсончи сифатида танишган.
Маълумот учун, 1975 йилда Билл Гейтс ва Аллен Альбукерке шаҳарчасида Micro-soft компаниясига асос солишган. 1976 йилда Нью-Мехико штатининг округ котибиятида янги савдо белгиси рўйхатга олинган - Microsoft.
Forbes журналининг 2015 йилги маълумотларига кўра, Аллен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 51-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 17,5 миллиард долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
17:20 / 10.12.2024
Билл Гейтс миллиардер бўлишда ёрдам берган болалигидаги одати ҳақида айтиб берди
19:15 / 03.12.2024
Британия Microsoftʼга қарши 1,27 млрд долларлик антимонополия даъвосини киритди
18:24 / 28.11.2024
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
00:49 / 30.10.2024