Спорт | 09:09 / 17.10.2018
20432
2 дақиқада ўқилади

Дана Уайт Хабиб Нурмагомедовнинг UFC’да қолишини маълум қилди   

Фото: Isaac Brekken/Getty Images

Мутлақ жангчилик чемпионати UFC президенти Дана Уайт россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов чемпионатдаги иштирокини давом эттиришини маълум қилди.

“Бизда ҳаммаси рисоладагидек. Хабиб билан муносабатларимиз яхши. Унинг кейинги рақиби ким бўлишини билмайман, биз ҳали бу ҳақида гаплашмадик. Келинг, унга ғалабадан завқланишга ижозат берайлик, кейин эса бу масалани ҳал қиламиз. Хабиб UFC’да қолади. Тухугов билан нима бўлади? Ҳозирча буни билмайман”, деб айтган Уайт.

6 октябрда Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жангини ишончли ғалаба билан якунлагач, октагондан чиқиб кетиб, рақибининг мураббийи билан муштлашиб кетган. Бу вақтда Хабибнинг жамоаси аъзоси, UFC жангчиси Зубайра Тухугов октагонга тушиб, Макгрегор билан муштлашиб кетган.

Кейинроқ Уайт жанжалга алоқадорлар UFC’да бошқа иштирок этмасликларини айтган. Шунга кўра Тухугов ирландиялик жангчи Артём Лобовга қарши жангдан олинган. Жанг 27 октябрга режалаштирилган эди. Нурмагомедов Тухуговнинг ёнини олиб, агар UFC Зубайрани жанглардан четлатса, у ташкилот билан шартномани бекор қилишини айтган.

Мавзуга оид